Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази

Манзил: 100109, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани,Фаробий кўчаси, 2
dermatologfoto
Для уточнения информации звоните к нам: + 998 78 113-33-78

Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази 2014 йилда Ўзбекистон дерматология ва венерология илмий-текшириш институти негизида ташкил этилган.

Дерматология, венерология, косметология, микология, пластик жарроҳлик, соч экиш, подология ва бошқа йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган дерматовенерологик ва косметологик ёрдам кўрсатиш фаолиятнинг асосий йўналиши ҳисобланади.

Марказнинг таркибий тузилмаси 160 ўриндан иборат клиника, бир сменада 100 қабулга мўлжалланган маслаҳат поликлиникаси ва ёрдамчи бўлимларни ўз ичига олади. Марказ штатида 96 нафар шифокор мавжуд бўлиб, улардан 13 нафари тиббиёт фанлари доктори, 23 нафари тиббиёт фанлари номзодидан иборат.

Марказ Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Тери ва таносил касалликлар кафедрасининг ўқув базаси ҳисобланади. Бу ерда қуйидаги бир қатор замонавий юқори технологияли тиббий, диагностика ва соғломлаштириш хизматлари кўрсатилади, яъни  витилиго касаллигида аутомеланоцитларни кўчириб ўтказиш, соч, қош экиш, видеотриходерматоскопия, жинсий аъзолар аутоплазма-терапияси, илғор лазер технологиялардан фойдаланган ҳолда пластик ва эстетик жарроҳлик, дерматозларнинг оғир шаклида гистологик ва иммуногистокимёвий текширишлар, физиотерапевтик даволаш усуллари.