Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази
Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 78
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиши расмий ҳужжатлаштирилган сана 1932 йил, яъни 1930 йилдан бери мавжуд бўлган Семашко номидаги физиотерапия институти қошидаги ортопедия клиникаси Ортопедия, травматология ва суяк сили илмий-тадқиқот институти шаклида қайта ташкил этилган вақт ҳисобланади. Сўнгги 10 йил давомида қайта ташкил этилиш ва қайта номланишга учраган институт 2017 йилда бугунги номи ва мақомига эга бўлди.
Марказ 2 та корпусли 10 та клиник (катталар ва болалар ортопедияси, травматология, спорт травмаси, компрессион-дистракцион остеосинтез, вертебрология ва бошқа) ва 7 та параклиник бўлимлардан иборат 270 ўринга эга.
Моддий-техник база ва кадрлар салоҳияти даволаш-диагностика хизматларини халқаро даражада кўрсатиш имконини беради. Ушбу хизматлар қаторида йирик бўғимларни эндопротезлаш, жароҳатланиш ва тизза бўғимлари касалликларида артроскопик операциялар, умуртқалараро дискларни каминвазив йўли билан олиб ташлаш, умуртқани транспедикуляр фиксатор ва махсус кейжлар билан умуртқани турғун ҳолга келтириш, сколиоз, кўкрак қафаси деформацияси (шакл ўзгариши), куракнинг чиқиб туриши, яссиоёқликни ва ҳ.к. оператив даволаш ишларини амалга ошириб келмоқда.
Бу ерда 91 нафар мутахассислар фаолият юритади, улардан 8 нафари тиббиёт фанлари доктори ва 22 нафари тиббиёт фанлари номзоди.