Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази

Манзил: 100109, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси, 1
rscurolog
Для уточнения информации звоните к нам: + 998 78 113-33-78

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказига 1992 йилда, яъни “Урология илмий маркази” ташкил этилган чоғда асос солинди. 2017 йилда қайта номланиб, мулкка эгалик шакли ўзгарганидан сўнг Марказ давлат муассасаси мақомига ва бугунги номига эга бўлди.

Марказ фаолиятининг асосий йўналиши – сийдик тош касаллиги, сийдик йўллари инфекциялар (пиелонефрит, простатит ва бошқа), простата бези хавфсиз гиперплазияси, эректиль дисфункция, уроонкологик касалликлар диагностикаси, даволаш, профилактикаси ва метафилактикаси.

Марказда Европа урологлар ассоциацияси қўлланмалари ва илғор хориж клиникалари тажрибасига мувофиқ тузилган “Урологик касалликлар диагностикаси ва даволаш стандартлари” асосида даволаш-диагностика жараёнини ташкил қилишнинг янги тизими қўлланилади.

Бу ерда қуйидаги юқори технологияли диагностик ва даволаш аралашувлари амалга оширилади, яъни буйрак ва юқори сийдик йўллари тошларини дистанцион литотрипсия йўли билан даволаш, буйрак ва юқори сийдик йўлларида эндоскопик перкутан (тери орқали) операция, пастки сийдик йўллари ва простата безини юқори частотали моно- ва биополяр қувват ва лазер нуридан фойдаланган ҳолда эндоскопик трансуретрал операция қилиш, аномалия ва уроонкологик касалликларда юқори ва пастки сийдик йўлларида лапараскопик ва ретроперитонеоскопик операция, уруғ чиқариш йўлларида микрожарроҳлик операцияси, эркаклар жинсий аъзосини протез қилиш, рентген-назорати остида сийдик йўлининг қийин ва узайган стриктура ва облитерацияларида комплекс эндоскопик оператив технологиялар, буйрак ва сийдик чиқариш йўлларида реконструктив ва пластик операцияларнинг кенг спектри.

Марказ 3 та урологик бўлимлардан иборат бўлган 100 ўринли стационарга эга. Палаталар бир ёки иккита беморни даволашга мўлжалланган бўлиб, барча қулайликларга эга меҳмонхона кўринишидаги меъморий услубда яратилган. 46 та стандарт ва 10 та юқори қулайликларга эга палаталар мавжуд. Бир вақтнинг ўзида 10 нафар уролог-шифокор қабул олиб борадиган даволаш-диагностика бўлими бир сменада 200 нафардан зиёд беморларга хизмат кўрсатади.

Марказда 68 нафар шифокор фаолият юритади, улардан 6 нафари тиббиёт фанлари доктори ва 24 нафари тиббиёт фанлари номзоди.