Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази
Олмазор тумани, Фаробий кучаси, 2
Марказ тузилмаси 3 қисмдан иборат:
– стационар 45 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда тери, нафас йўллари, ошқозон-ичак тизими аллергик касалликларини даволаш бўлими фаолият юритади;
– лаборатор қисм фаолият юритади, унда аллергик касалликларни махсус иммуноглобулинларни аниқлаш учун энг замонавий ускуналар келтирилган;
– функционал диагностика бўлими бўлиб, бу ерда нафас тизими аллергик касалликларни эрта ташхислаш, бронхиал астманинг клиник поғонасини аниқлаш учун бронхомотор тестлар ўтказилади.
Мазкур бўлимда болалар ва катталарда учрайдиган аллергик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш бўйича энг замонавий юқори технологияли усуллардан фойдаланилади. Бу ерда ҳар йили нафақат Ўзбекистондан, балки бир қатор яқин ва узоқ хориж давлатларидан ташриф буюрган қарийб 100 нафар беморлар даволаниб, шифо топади.
Бугунги кунда янги бино қурилиши амалга оширилмоқда ва 2021 йил сентябрь ойида қуриб битказилади. Беморлар учун қулай ва шинам стандарт, кондиционер билан жихозланган VIP палаталар, телевизор, музлатгич билан жиҳозланган палаталар ташкил этилиши кўзда тутилган.