Республика перинатал маркази


Республика перинатал маркази 2002 йилда ташкил қилинган. Марказ фаолиятининг асосий йўналиши муддатидан олдинги туғруқлар кузатилаётганда, она ва боланинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган ҳомиладорлик асоратлари ҳамда оғир ёндош хасталиклари бўлган ҳомиладор аёлларнинг туғруғи хавфсиз кечишини таъминлаш ҳисобланади.
– акушерлик-гинекология блоки;
– катталар анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлими;
– вақтидан олдин туғилган гўдаклар патологияси ҳамда анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлимларига эга неонатал блок;
– амбулатория-поликлиника хизмати;
– лаборатория-диагностика хизмати;
– реанимация-консультация бригадаси;
– ёрдамчи хизмат;
– ташкилий-таҳлилий бўлим.
Марказда қуйидаги замонавий тиббий технологиялар жорий этилган ва кенг қўлланилади:
– йўлдош ўсиши кузатилган аёлларда аъзони сақлаб қолиш операциялари;
– туғруқдан кейинги септик асоратлар натижасида кесарча кесишдан сўнг, бачадонда операциядан кейинги чоклар билан муаммо бўлганда аъзони сақлаб қолиш технологияси;
– лапароскопик гистерэктомия, миомэктомия, синтетик тасма билан промонтофиксация қилиш орқали гистерэктомия, гистероскопик миомэктомия, слингли операциялар;
– янги туғилган гўдакларда лапароскопик жарроҳлик операциялари: пилоромиотомия, туғма пастки ичак тутилиши кузатилган гўдакларга стома қўйиш ва бошқалар;
– операциядан кейинги қизилўнгач торайишида эндоскопик бужлашларни ўтказиш;
– диафрагма чурраларида торакоскопик коррекциялаш ва қизилўнгач атрезияларини бартараф этиш.
Марказ 106 нафар шифокордан иборат бўлиб, улардан 4 нафари тиббиёт фанлари доктори ва 15 нафари тиббиёт фанлари номзодлари саналади.





