Ҳурматли тиббиёт ва санатор-соғломлаштириш муассасалари раҳбарлари!
Ўзбекистон Республикаси тиббий туризм ассоциацияси, Сизни Бирлашган Араб Амирлигининг Абу Даби шаҳрида жойлашган ВМС (BURJEEL MEDICAL CITY) клиникаси тармоқларига инфотурга таклиф қилади. Инфотур 2025 йил июнь ойида ташкил этилади.
Инфотур дастури ўз ичига ВМС (BURJEEL MEDICAL CITY) клиникаси тармоқлари фаолияти билан танишишни ва Араб мутахассислари билан тажриба алмашишни олади. Бундан ташқари, Сизга Абу Дабининг диққатга сазовор жойларини саёҳат қилиш имконияти берилади.
Инфотурда иштирок этишни ҳоҳлаганлар қизил паспорт нусхаси ва охирги объективкасини ушбу манзилга юборишини сўраймиз (home@med-tourism.uz). Қўшимча маълумот учун: +998977358582.

