Тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва мутахассислари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси тиббий туризм ассоциацияси Сизни, Хитой Ҳалқ Республикасида жойлашган Циан халқаро тиббиёт марказига 2026 йил июл ойи бошидан бир ҳафталик инфотурга таклиф қилади.
Циан халқаро тиббиёт маркази таркибига 19 та ихтисослаштирилган марказ, 17 та клиник ва 12 та параклиник бўлимлар киради (кардиология, гастроентерология, гематология, ендокринология, пластик жарроҳлик, онкология, урология, ортопедия ва бошқалар).
Делегация аъзолари Хитой тиббиётининг баъзи анъанавий усуллари бўйича қисқа муддатли курсни ўташлари ва сертификат олишлари мумкин. Ушбу дастурдан ташқари, делегация аъзолари замонавий ва Хитой анъанавий тиббиёт усулларидан фойдаланган ҳолда текширувдан ўтишлари, шунингдек афсонавий тарихий жойларга ташриф буюришлари мумкин (Таракота армияси музейи, мусулмонлар маҳалласи ва бошқалар).

Инфотурда иштирок этишни ҳоҳлаганлар объективка маълумотлари, қизил паспорт нусхалари ва мутахассислик диплом ҳамда сертификатларини ушбу рақамга телеграм орқали юборишингизни сўраймиз.(+998977358582)
https://medicatour.online/clinics/xian-international-medical-center-hospital

