Ассоциация Медицинского Туризма Республики УзбекистанАссоциация Медицинского Туризма Республики УзбекистанАссоциация Медицинского Туризма Республики Узбекистан
Menu
uz
ruenuz
  • Bosh sahifa
  • О нас
    • Документы
  • Maqsad va vazifalar
    • Assotsiatsiya raisining murojaati
    • Afzalliklari
    • Uyushmaga a’zo bo’lish
  • Членство
  • O’zbekistonda davolanish
  • Uyushma a’zolari
  • Aloqa
  • Лечение
    • Санаторно–курортное лечение и оздоровление
    • Лечение за рубежoм
    • Информация для пациентов
  • Новости
  • Мероприятия

Ҳурматли тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари раҳбарлари ва мутахассислари!

Ўзбекистон Республикаси тиббий туризм ассоциацияси тиббий туризмни ривожлантириш, тиббий ва сервис хизматлари сифатини ошириш, шунингдек, ушбу соҳага муносиб ҳисса қўшган мутахассислар ва ташкилотларни рағбатлантириш мақсадида 2026-йил ноябр ойида қатор тадбирлар ўтказилишини маълум қилади. Шу муносабат билан Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотни қуйидаги тадбирларда иштирок этишга таклиф қиламиз:
1. «Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантиришда қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирлаш. 2026-йил ноябр ойининг биринчи ўн кунлигида, «Тиббиёт ходимлари куни» арафасида мазкур кўкрак нишонини навбатдаги топшириш маросими ўтказилади. Кўкрак нишони давлат ва нодавлат тиббиёт ҳамда санаторий-курорт муассасалари раҳбарлари ва тор мутахассисларига, жамоат ташкилотлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакилларига, тиббий туризм соҳасида тиббий, соғломлаштириш, реабилитация ва сервис хизматларини замонавий даражада ташкил этиш ва кўрсатишга, шунингдек, тиббий туризмни ташкил этиш, ривожлантириш ва маҳаллий ҳамда хорижий фуқаролар ўртасида оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган номзодларга тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси тиббий туризм ассоциацияси аъзоси бўлган муассасалар раҳбарларидан номзодни кўрсатиш бўйича 2026-йил 15-октябрдан кечиктирмай тегишли хужжатлар паспорт, мутахассислик диплом ва сертификатлари, тафсифнома, номзоднинг сўнгги 3 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда объективка маълумотларини юборишларини сўраймиз. Ҳужжатлар электрон шаклда, PDF форматида қуйидаги электрон почта манзилига юборилиши лозим: home@med-tourism.uz.
2. Тиббиёт ва соғломлаштириш муассасаларини юлдузли тоифаларга сертификатлаш. Бунда республикадаги тиббиёт ва соғломлаштириш муассасаларига аввал берилган сертификатларнинг амал қилиш муддати тугаган ҳамда юлдузли тоифаларга эга бўлишга истагини билдирган янги муассасаларни сертификациядан ўтишга таклиф этилади.
Сертификатлаш JCI, ISO  ва Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари асосида ишлаб чиқилган ҳамда республиканинг бугунги шароитларига мослаштирилган янгиланган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади. Сертификатнинг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади. Сертификат олган муассаса тўғрисидаги маълумотлар Ассоциациянинг барча ахборот ресурсларида жойлаштирилади ҳамда Ассоциация томонидан ўтказиладиган республика ва халқаро тадбирларда тақдим этилади. Мазкур сертификат муассасада замонавий талабларга ва халқаро стандартларга мос юқори технологик тиббий ҳамда сервис хизматлари кўрсатилишини тасдиқлашга, муассаса нуфузини оширишга ва маҳаллий ҳамда хорижий беморлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.
3. MEDICAL TOURISM INDEX–2026 ва «Йилнинг энг муваффақиятли мутахассиси» танлови Ўзбекистон Республикаси тиббий туризм ассоциацияси тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари раҳбарлари ҳамда мутахассисларини ҳар йили ўтказиладиган « MEDICAL TOURISM INDEX –2026» танловида иштирок этишга таклиф қилади. «MEDICAL TOURISM INDEX» — тиббий туризм ва тиббий хизматлар экспорти соҳасидаги етакчиларни йил якунлари бўйича турли номинациялар асосида танлов йўли билан аниқлайдиган йиллик халқаро рейтингдир.
2026-йилда танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
– йилнинг энг яхши веб-сайти;
– йилнинг энг яхши видеоролиги;
– йилнинг энг яхши буклети;
– йилнинг энг яхши рекламаси;
– йилнинг энг яхши спорт-соғломлаштириш мажмуаси;
– йилнинг энг яхши инновацион лойиҳаси;
– йилнинг энг яхши СПА мажмуаси;
– йилнинг энг яхши сервиси.
« MEDICAL TOURISM INDEX –2026» танлови билан бир қаторда «Йилнинг энг муваффақиятли мутахассиси» танлови ҳам ўтказилади.

Танловлар якунлари 2026-йил 7-ноябр куни, «Тиббиёт ходимлари куни»га бағишланган тантанали байрамолди кечасида эълон қилинади. Ғолибларга махсус сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилади. Танловларда иштирок этиш учун аризаларни қуйидаги электрон почта манзилига юборишингиз мумкин: home@med-tourism.uz. Қўшимча маълумот учун: Телефон: +99897-735-85-82

Еще новости

08.07.2026

Давлат ва...

Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт туризми...

29.06.2026

Тиббиёт...

Ўзбекистон Республикаси тиббий туризм...

04.12.2025

ДАВЛАТ ВА...

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025-йил...

30.10.2025

Ҳурматли...

Ўзбекистон Республикаси тиббиёт туризми...

Новости

  • Ҳурматли тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари раҳбарлари ва мутахассислари!
  • Давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва ходимлари диққатига!
  • Тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва мутахассислари диққатига!
  • ДАВЛАТ ВА ХУСУСИЙ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА
  • Ҳурматли тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва мутахассислари диққатига!

Архив

  • Oktabr 2026
  • Iyul 2026
  • Iyun 2026
  • Dekabr 2025
  • Oktabr 2025
  • Sentabr 2025
  • Avgust 2025
  • Iyun 2025
  • May 2025
  • Mart 2025
  • Fevral 2024
  • Yanvar 2024
  • Noyabr 2023
  • Avgust 2023

© 2025 Ассоциация Медицинского Туризма Республики Узбекистан, All Rights Reserved.