Андижонда Ўзбекистон Республикаси тиббий туризм ассоциацияси билан ҳамкорликда халқаро амалий конференция бўлиб ўтмоқда
Унда хорижда ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тиббиёт муассасалари, даволаниш масканлари раҳбарлари, тиббий туризмни ривожлантириш бўйича масъуллар иштирок этмоқда.
Конференцияда сўз олганлар юртимизда соҳа йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, мавжуд тиббиёт муассасалар фаолиятлари тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган иштирокчилар ўзларидаги мавжуд тиббиёт масканлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Тадбир доирасида икки давлат вакиллари ўртасида тиббий туризм соҳаси бўйича меморандум имзоланди.





