ДАВЛАТ ВА ХУСУСИЙ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025-йил 9-ноябрдаги ПҚ-336-сонли қарорининг тегишли бандидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, мамлакатимиз аҳолиси ўртасида давлат ва хусусий тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларини янада оммалаштириш ва жозибадорлигини ошириш, шу орқали ички тиббий туризмни янада ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Тиббий туризм ассоциацияси 2025 йил якуни бўйича “Йилнинг энг муваффақиятли тиббиёт муассасаси” деб номланган танловни эълон қилади.
Танловда республика ихтисослаштирилган марказлар ва уларнинг ҳудудий филиаллари, миллий марказлар, кўп тармоқли тиббиёт марказлари, республикадаги тиббий таълим муассасалари клиникалари, кўп тармоқли ва тор соҳада фаолият олиб борувчи хусусий клиникалар, санатор-соғломлаштириш муассасалари иштирок этиши мумкин.
Танлов тиббий фаолиятнинг ҳар қандай умумий ва тор йўналишларида фаолият олиб борувчи тиббиёт муассасалар ўртасида ўтказилади ҳамда республика даражасида ёки ҳудуд даражасида танлаб олинганлар турли номинацияларда тақдирланади.
Танловда фақат Ўзбекистон Республикаси Тиббий туризм ассоциацияси ҳамкорлари иштирок этиши мумкин. Танлов ғолиблари 2025 йил 26 декабр куни тантанали равишда эълон қилиниб, тегишли совғалар ва сертификатлар билан тақдирланади.
Танловда иштирок этишни истаган тиббиёт муассасалари жорий йилнинг 20 декабр кунига қадар Ассоциациянинг home@med-tourism.uz электрон манзилига 2025 йил давомида қилинган ишлари тўғрисидаги маълумотларни юборишини сўраймиз (барча маълумотлар электрон шаклда PDF форматида тақдим этилади. Қўшимча маълумот учун +998977358582.

