ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси тиббий туризм ассоциацияси («Healthcare London» компанияси билан биргаликда) Сизни, 2025 йил октябр ойида Англияга ташкил этиладиган инфотурда иштирок этишга таклиф қилади.
Инфотурнинг мақсади:
– Лондоннинг етакчи клиникаларида илғор тиббий технологиялар ва даволаш усуллари билан танишиш;
– Британия тиббиёт марказлари билан алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантириш;
– қўшма таълимни ташкил этиш имкониятларини ўрганиш ва илмий лойиҳалар.
Инфотур кардиология, кардиожарроҳлик (шу жумладан педиатрия), нейрохирургия, robotхирургия, пластрик хирургия, реконструктив ва малаинвазив хирургия, реабилитация, онкология, трансплантология, педиатрия, онкотерапияси ва бошқа ихтисосликлар бўйича етакчи клиника ва марказларига ташрифларни ўз ичига олади.
Делегация таркибига раҳбарлар ва соҳа мутахассислари кириши мумкин.
Инфотоурда иштирок этиш учун 2025 йил 3 сентябргача қуйидаги манзилга ариза юборишингиз керак: home@med-tourism.uz.
Рўйхатдан ўтган барча иштирокчилар «Healthcare London» компаниясидан расмий таклифнома оладилар.
Делегация сони чекланган. Қўшимча маълумот олиш учун: (+998) 97 735-85-82 ёки (+998) 90 123-94-54.

