Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

Манзил:  100124, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 132А .
ginek
Для уточнения информации звоните к нам: + 998 78 113-33-78

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази 2007 йилда Акушерлик ва гинекология илмий-текшириш институти негизида ташкил қилинган. У республиканинг бош ихтисослаштирилган тармоқли муассасаси ҳисобланади.
Марказнинг таркибий тузилмасида 10 та бўлимдан иборат бўлган 178 ўринли стационар ҳамда илмий-ташхис поликлиникаси мавжуд.

Бу ерда одатдаги ҳомила тушиши, плацента етишмовчилиги, бепуштлик, ҳомила ва йўлдошнинг турли патологияларида фетал хирургиядан фойдаланган ҳолда комплекс даволаш амалга оширилади, жинсий аъзоларда йирик ўсмалар аниқланганда органни сақлаб қолувчи юқори технологияли хирургик даволаш ҳамда органни сақлаб қолиш учун бошқа хирургик амалиётлар ва реконструктив-пластик операциялар ўтказилади.
Марказ стационарида юқори қулайликларга эга палаталар мавжуд. Суперлюкс хоналарда замонавий мебель жиҳозлари ва маиший техника яъни музлатгич, электр чойнак, кийимлар учун сиғимдор жавон-купе, кресло, журнал столчаси, иқлим назоратига эга кондиционер, бепул wi-fi, шунингдек санитария-гигиена қоидаларини амалга ошириш учун алоҳида душ ва ҳожатхона бор.
Беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар диагностика ва даволаниш жараёнини Кўкалдош мадрасаси, Шайхонтоҳур ва Зангиота мажмуалари, Ҳазрати Имом меъморий ансамбли, Жомий, Тилла шайх ва Намозгоҳ масжидлари, шунингдек бошқа кўпгина тарихий ва маданий мерос объектлари бўйлаб саёҳат билан уйғунлаштириши мумкин.