Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази

Манзил: 100059, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 42 А
gematologyzd
Для уточнения информации звоните к нам: + 998 78 113-33-78

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази Ўзбекистондаги гематологик ва онкогематологик касалликларни диагностика қилиш ва даволашга ихтисослашган ягона тиббий муассаса ҳисобланади.

Марказ илмий, диагностика ва клиник бўлимлардан иборат илмий-амалий мажмуадир. Бугунги кунда у йирик таълим ва илмий марказ бўлиб, унинг негизида тиббиёт институтларининг 3 та кафедраси фаолият олиб бормоқда.

Клиниканинг таркибий тузилишига қуйидаги асосий бўлимлар киради:

– маслаҳат-диагностика поликлиникаси;

– 2 та болалар гематология бўлимлари;

– 2 та катталар гематология бўлимлари;

– ўзак ҳужайралар трансплантацияси маркази;

– гемофилия ва қон депрессияси тизими маркази;

– қонни экстрокорпорал тозалаш бўлими;

– кундузги стационар ва бошқалар.

Марказ Россия, Туркия, Украина, Чехия, Германия, Голландия ва Япония каби давлатларнинг тиббий муассасалари билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириб, халқаро жамиятларнинг (Бутунжаҳон гемофилия ташкилоти, TIKA, Меҳр Нури, GIPAP) ишида иштирок этади.

Тиббий генетика лабораторияси негизида цитогенетика, молекуляр генетика бўлимлари ҳамда илдиз ҳужайраларни (ҳужайралар технологияси) ўрганиш бўлими ташкил этилган.