Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази

Манзил: 100052, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 4.
cardiocenter
Для уточнения информации звоните к нам: + 998 78 113-33-78

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази 2003 йилда аҳолини халқаро стандартлар даражасида малакали кардиологик ёрдам билан таъминлаш, амалий соғлиқни сақлашга кардиологик беморларни даволаш ва диагностика қилишнинг замонавий усулларини татбиқ этиш мақсадида Кардиология илмий-текшириш институти негизида ташкил қилинди.

Ташкилий тузилмаси марказ илмий-текшириш лабораториялари, 241 ўринли стационар ва бир сменада 250 қабулга мўлжалланган маслаҳат поликлиникадан иборат. Бу ерда Ўзбекистонда биринчи марта шошилинч кардиология, юрак ишемик касалликлари, аритмия, миокарднинг қон айланиши етишмовчилиги ва нокоронароген патологиялари, артериал гипертония, кардио-церебрал патология, реабилитация, мураккаб аритмияларнинг ЭФТ-диагностикаси ва жарроҳлик усули билан даволаш, рентгенэндоваскуляр жарроҳлик, юракнинг метаболик бузилишлари билан кечувчи касалликлари бўлимлари ташкил этилган. Марказда ҳар йили 8 мингдан зиёд беморларга стационар, қарийб 40 мингдан ортиқ беморларга амбулатория шароитида ёрдам кўрсатилади.

Марказда бугунги кунда 524 нафар ходим фаолият олиб боради, улардан 17 нафар тиббиёт фанлари докторлари ва 28 нафар тиббиёт фанлари номзодларидир.

Марказга Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон кардиологлари ассоциацияси Президенти, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, 2019 йилда Европа кардиологлар жамиятининг фахрий аъзосига айланган Равшанбек Давлетович Қурбанов 2020 йилгача раҳбарлик қилган.

Марказ беморлари учун юқори қулайликларга ва сервис хизматларининг кенгайтирилган рўйхатига эга палаталарни танлаш имконияти тақдим этилган. Марказда мутолаа залига эга кутубхона фаолият олиб боради. Беморлар ва меҳмонлар Гиппократ давридан то бугунги кунгача дунё тиббиёти ривожи ҳақида сўзловчи республикадаги биринчи Кардиология музейи билан танишиши, шунингдек Тошкент шаҳридаги маданий ва тарихий мерос объектлари бўйлаб саёҳат қилиши мумкин.