Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Мирзо Улуғбек тумани, Ҳумоюн мавзеси, 40

Марказ 157 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда қон томирлари нейрохирургияси, периферик нервлар патологияси ва реабилитацияси, орқа мия нейрохирургияси, нейроонкология, бош мия нейрохирургияси, болалар нейрохирургияси, шошилинч нейрохирургия бўлимлари фаолият юритади. Мазкур бўлимларда болалар ва катталарда учрайдиган нейрохирургик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш бўйича энг замонавий юқори технологияли усуллардан фойдаланилади. Бу ерда ҳар йили нафақат Ўзбекистондан, балки бир қатор яқин ва узоқ хориж давлатларидан ташриф буюрган қарийб 5000 нафар беморлар даволаниб, шифо топади.
Марказ республикада нейрожарроҳлик хизматининг ривожланишига хизмат қилувчи бош нейрожарроҳлик муассасаси ҳисобланади.
Марказ негизида Республика нейрохирурглар ассоциацияси бошқаруви фаолият олиб боради. Ўзбекистон нейрохирурглар ассоциацияси Жаҳон нейрохирурглар ассоциациясига қабул қилинган.
Беморлар учун қулай ва шинам стандарт палаталар, VIP палаталар бўлиб кондиционер, телевизор, музлатгич, WiFi билан жиҳозланган.