Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Манзил: 100142, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Мирзо Улуғбек тумани, Ҳумоюн мавзеси, 40
neyro
Ma’lumotni aniqlashtirish uchun bizga qo’ng’iroq qiling: + 998 95 195-95-92
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказига 2017 йилда Республика нейрохирургия илмий маркази (унинг ташкилотчиси ва биринчи директори тиббиёт фанлари доктори, профессор М.Х.Қориев бўлган) негизида асос солинган. Марказ комплекс илмий-тадқиқот, маслаҳат-услубий ва даволаш муассасаси сифатида ташкил этилган бўлиб, унда нейрохирурглар билан бирга ўзаро яқин касблар мутахассислари ҳам фаолият олиб боради.
Ушбу тамойил мамлакатдаги нейрохирургия шаклланишининг жадал боришини ҳар томонлама ҳал қилди ва компьютер томографияси ёрдамида нейрорентгенология, отоневрология ва нейроофтальмология, нейрофизиология, психонейрохирургия ва бошқа янги фанларнинг ривожланишига хизмат қилди.

Марказ 157 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда қон томирлари нейрохирургияси, периферик нервлар патологияси ва реабилитацияси, орқа мия нейрохирургияси, нейроонкология, бош мия нейрохирургияси, болалар нейрохирургияси, шошилинч нейрохирургия бўлимлари фаолият юритади. Мазкур бўлимларда болалар ва катталарда учрайдиган нейрохирургик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш бўйича энг замонавий юқори технологияли усуллардан фойдаланилади. Бу ерда ҳар йили нафақат Ўзбекистондан, балки бир қатор яқин ва узоқ хориж давлатларидан  ташриф буюрган қарийб 5000 нафар беморлар даволаниб, шифо топади.

Марказ республикада нейрожарроҳлик хизматининг ривожланишига хизмат қилувчи бош нейрожарроҳлик муассасаси ҳисобланади.

Марказ негизида Республика нейрохирурглар ассоциацияси бошқаруви фаолият олиб боради. Ўзбекистон нейрохирурглар ассоциацияси Жаҳон нейрохирурглар ассоциациясига қабул қилинган.

Беморлар учун қулай ва шинам стандарт палаталар, VIP палаталар бўлиб кондиционер, телевизор, музлатгич, WiFi билан жиҳозланган.