Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази

Манзил: 100179, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Шайҳонтохур тумани, Фаробий кўчаси, 383
responko
Для уточнения информации звоните к нам: + 998 78 113-33-78

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази 1962 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Онкология ва радиология илмий-текшириш институти сифатида ташкил этилган Республика онкология илмий маркази негизида 2017 йилда ташкил қилинди. Бунда институтнинг биринчи директори профессор Д.М.Абдурасуловнинг (1921-1990) хизматлари катта.

Марказнинг таркибий тузилмаси қуйидаги стационар бўлимлардан иборат: колопроктология, урология, торакал ва абдоминал жарроҳлик, гинекология, маммология, офтальмология, таянч-ҳаракат тизими бош ва бўйин онкологияси, катта ёшлилар учун 2 та химиотерапияси бўлими, болалар онкологияси, болалар кимё терапияси, радиотерапия, анестезиология, реанимация ва интенсив терапия – жами 370 ўринга мўлжалланган. Шунингдек бир сменада 250 қабулга эга маслаҳат-диагностика поликлиникаси ва ёрдамчи бўлимлардан ташкил топган.

Онкомаммология, онкоофтальмология, бош-бўйин ўсмалари, торако-абдоминал ўсма, онкоколопроктология, онкоурология, таянч-ҳаракат аппарати ўсмалари, болалар онкологияси, кимё терапияси, нур терапияси Марказ фаолиятининг етакчи йўналишлари ҳисобланади.

Республиканинг турли ҳудудларидан ва бошқа давлатлардан кўрикка келувчи беморларга қулайликлар яратиш учун (беморларни рўйхатга олиш электрон тизими, мутахассис маслаҳати – беморлар учун фильтр, телевизор, Wi-Fi каби) барча зарур шароитларга эга кутиш хонаси ташкил этилган.

Стационар шароитда даволанувчи беморларга сифатли хизмат кўрсатиш учун ҳар бир бўлимда кенг қулайликларга эга автоном турдаги ўта шинам палаталар ташкил қилинган. Шу билан бирга Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги диққатга сазовор жойлар билан танишиш имконини берувчи дастурлар ҳам мавжуд.