Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази
Олмазор тумани, 2-Чимбай кўчаси, Талант проезди, 3
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкил этилиши тарихи 1927 йилга, яъни вилоятларда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишини Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш илмий-текшириш институти амалга ошира бошлаган вақтларга бориб тақалади. Бир қатор қайта ташкил этилиш ва қайта номланишлардан сўнг Марказ 2007 йилда бугунги номи ва мақомига эга бўлди.
Жами стационар бўлимлари 385 ўринли, поликлиника бўлими бир сменада 300 қабулга мўлжалланган.
Марказда болаларда портал гипертензия кузатилганда қизилўнгач варикоцелени эндоскопик даволаш, жигардан ташқари мезопортал шунтлаш, УТТ назорати остида пункцион усулда тери орқали нефростомия қилиш, тухумча истисқосида Росса операциялари, варикоцеледа Мармар операцияси, қизилўнгач, ўпканинг туғма ва орттирилган касалликларини даволаш, гепато-билиар тизим ривожланишидаги нуқсонлар ва нонормал ҳолатларни жарроҳлик йўли билан даволаш, реабилитация билан давом этувчи Кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш, эшитиш қобилиятини яхшиловчи операциялар (тимпанопластика, стапедопластика) ўтказилади.
Марказнинг ҳар бир бўлимида чет эл фуқаролари учун юқори қулайликларга эга 1 тадан палата ажратилган (жами 16 та палата). Уларнинг ҳаммасида телевизор, микротўлқинли печь, музлатгич, овқат ейиш учун стол, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган алоҳида санузел, кондиционер, 2 та ётоқ кровати мавжуд.
Чет эл фуқароларига тиббий хизмат кўрсатишда доимий назорат қилиб туриш учун 1 нафар ҳамшира, таржимон, аэропорт-клиника-аэропорт трансфери, ҳамроҳлик қилувчи шахсларга меҳмонхонадан жой буюртириш имкониятлари киритилган.