Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Юнусобод тумани, Хуршид кўчаси, 4
semahko
Для уточнения информации звоните к нам: + 998 78 113-33-78

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкил этилиши тарихи узоқ ўтмишга, яъни 1919 йилда ака-ука Слонимларнинг миллийлаштирилган шифохонасини Даволашнинг физик усуллари ва рентгенология институти шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинган вақтга бориб тақалади. Институт Марказий Осиёдаги (ўша вақтга кўра) яхши жиҳозланган ягона муассаса, фронтдан оғир ярадорлар келтириладиган стационар ҳисобланарди. Кейинчалик Институт бир қанча қайта ташкил этилиш ва қайта номланишга учраб, ҳозирги номи ва мавқеига 2009 йилда эришди.

Юрак-қон томир тизими, ошқозон-ичак тракти, нафас органлари, ревматологик асосий касалликларнинг оптимал фармакотерапияси ва уларнинг профилактикасини оптималлаштириш усуллари асосида беморларни даволаш Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Марказнинг клиник бўлими катта ёшдагилар учун стационар (290 ўринли) бўлимлардан ташкил топган бўлиб, ревматология, кардиология, кардиореабилитация, кардиоцеребрал патология, гастроэнторология, гипатобилиар патология, клиник аллергология билан пульмонология бўлимлари, интенсив терапия блокини ўз ичига олган. Шунингдек  4 та болалар реабилитация (140 ўринли) бўлимлари пульмонология, гастроэнтерология, артрология ва неврология бўлимларини ўз ичига олади. Қўшимча бўлимлар физиотерапия, бальнеология ва шифобахш лой билан даволаш бўлимлари, шунингдек Маслаҳат поликлиникасини ўз ичига олади.

Касалликлар диагностикаси ва даволаш ҳам амбулатор, ҳам стационар шароитларда юқори даражали сифат ва халқаро стандартлар талаблари асосида амалга оширилади. Диагностик ва даволаш ёрдами профессорлар, тиббиёт фанлари докторлари ва номзодлари, шунингдек юқори тоифали шифокорлар томонидан кўрсатилади.

2014 йилдан Марказда коронар артерияларни стентлаш бўйича операциялар кенг қўлланилади. Бу ерда сурункали окклюзия, бифуркацион шикастланиш ва ҳк. каби коронар артерияларнинг энг мураккаб шикастланишларида стентлаш бўйича катта тажриба тўпланган.  Миокард инфарктида коронар артерияларни стентлаш ва реканализация мунтазам равишда амалга оширилади. Айни дамда йилига (доимий ортишга мойиллик билан) 1500 дан ортиқ муложалар ўтказилмоқда. Мия томирлари, буйрак, бачадон томирлари ва оёқдаги артерияларда жарроҳлик аралашувини ўтказиш имконияти мавжуд.