Тиббиёт ҳамда санаторий-соғломлаштириш муассасалари раҳбарларига
Ўзбекистон Республикаси Тиббий туризм ассоциацияси, Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан биргаликда мамлакатимиздаги давлат ва хусусий тиббиёт ва санаторий-соғломлаштириш муассасаларидаги замонавий тиббий ва сервис хизмат турларидан ҳудуддаги тиббиёт ходимларининг хабардорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 18-19 март кунлари Андижон шаҳрида “Тиббий ва соғломлаштириш туризмини ривожлантириш бўйича конференция” тадбирини ўтказишни режалаштирган.
Тадбирда вилоятдаги тиббиёт ва соғломлаштириш муассасаларининг 300 нафардан ортиқ раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда етакчи мутахассислари иштироки таъминланади.
Ассоциациянинг ушбу тадбирида муассасалар ўзининг иш фаолияти тўғрисидаги презентация, видеоролик, тарқатма материаллари ва реклама баннерлари билан иштирок этиши мумкин. Иштирокчилар билан В2В учрашувлар ўтказилади.
Тадбиримизда иштирок этишни ҳоҳлаганлар жорий йилнинг 12 март кунига қадар (+99897) 735-85-82 телефон рақамига мурожаат этиши мумкин.



