Тиббиёт ва санатор-соғломлаштириш муассасалари раҳбарлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси тиббий туризм ассоциацияси 2025 йил август ойида Жанубий Кореянинг Кёнбук миллий университетининг Чхилгок клиникасига инфотур ташкил этмоқда.
Чхилгок клиникаси Жанубий Кореянинг энг йирик тиббиёт муассасаларидан бири бўлиб, 30 дан ортиқ катталар учун ва 25 дан ортиқ болалар учун турли хил касаллик профиллари бўйича бўлимлари мавжуд бўлиб ушбу стационарларда замонавий юқори технологик тиббий ва сервис хизматлар кўрсатилади.
Ҳурматли ҳамкасблар ушбу инфотурда иштирок этишни ҳамда Жанубий Кореянинг туризм билан боғлиқ диққатга сазовар жойларни кўришни ҳоҳласангиз қизил паспортингиз нусхасини, охирги объективкангизни қуйидаги манзилга 2025 йил 10 июл кунига қадар юборишингизни сўраймиз. Диққат: Делегация сони чекланган.
Қўшимча маълумот учун: +998977358582.

