Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси

Манзил: Узбекистан, г .Ташкент, Мирабадский район, ул.Садыка Азимова, 74
+998 71 233-42-32
rkb-2zdaniya
Ma’lumotni aniqlashtirish uchun bizga qo’ng’iroq qiling: + 998 95 195-95-92

1967 йилда “Боштошкентқурилиш”нинг тиббий-санитария қисми сифатида ташкил этилган бўлиб, 1999 йилда 1-сон Республика клиник шифохонаси шаклида қайта номланган. 2020 йил тегишли қарор асосида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси деб юритилади.

Бугунги кунда 330 ўринга мўлжалланган ушбу йирик кўп тармоқли даволаш муассасаси шошилинч ва режали тартибда беморларга ҳам бюджет, ҳам пулли асосда малакали, ихтисослашган, стационар, амбулартор, маслаҳат-диагностик ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Клиниканинг таркибий тузилмаси хирургия, урология, гинекология, травмотология, нейротравматология, проктология, кардиология, неврология, 2 та терапевтик бўлимларга, шунингдек гемодиализ, буйрак трансплантацияси  ва реабилитация бўлимларига эга.

Клиниканинг тиббий фаолиятида даволаш-диагностика жараёнининг энг илғор технологияларидан, шунингдек шифобахш лой, Тошкент минерал сувлари, шифобахш жисмоний тарбия ва турли массаж усуллари, гидротерапия (сув билан даволаш), замонавий физиотерапевтик даволашнинг кенг спектри ёрдамида тикланишга хизмат қилувчи даволаш усулларидан фойдаланилади.

Клиникада Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва Тошкент тиббиёт академиясининг бир қатор (неврология, кардиология, урология, гинекология, хирургия, болалар хирургияси, анестезиология-реаниматология, геронтология, травматология, проктология) кафедралари ва 3 та йирик (Жигар ва ўт йўллари хирургияси, колопроктология ва реабилитацион неврология) марказлар ҳам шу ердан ўрин эгаллаган.