Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт туризми ассоциацияси, Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотни “MEDICAL TOURISM INDEX-2026” танловида иштирок этишга таклиф этади
Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт туризми ассоциацияси, Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотни “MEDICAL TOURISM INDEX-2026” танловида иштирок этишга таклиф этади.
“MEDICAL TOURISM INDEX” – бу тиббий туризм ва тиббий хизматлар экспорти соҳасидаги етакчиларнинг йиллик халқаро рейтинги бўлиб, 8 та номинация бўйича танлов асосида аниқланади:
– йилнинг энг яхши веб-сайти;
– йилнинг энг яхши видеоролиги;
– йилнинг энг яхши буклети;
– йилнинг энг яхши рекламаси;
– йилнинг энг яхши спорт-соғломлаштириш комплекси;
– йилнинг энг яхши инновацион лойиҳаси;
– йилнинг энг яхши СПА мажмуаси;
– йилнинг энг яхши сервис хизмати.
Танлов натижалари жорий йилнинг 5 ноябрь куни “Тиббиёт ходимлари куни”га бағишланган тантанали кечада эълон қилинади.
Танловда иштирок этиш учун аризани home@med-tourism.uz манзилига юборишингизни сўрайман. Маълумот учун телефон: +99897 735-85-82.

