Давлат ва хусусий тиббиёт ва санатор-соғломлаштириш муассасалари раҳбарларига
Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт туризми ассоциацияси Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотни “Йилнинг энг муваффақиятли тиббиёт муассасаси” танловида иштирок этишга таклиф этади.
“Йилнинг энг муваффақиятли тиббиёт муассасаси” – бу тиббий ва соғломлаштириш туризми соҳасида хизматлар кўрсатишда энг муҳим ютуқларга эришган даволаш-диагностика, профилактика ва санатор-соғломлаштириш муассасалари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган танловдир.
Танлов натижалари Янги 2027 йил арафасидаги тантанали кечада эълон қилинади. Ғолибларга махсус сертификат ва эсдалик совғалари топширилади.
Танловда иштирок этиш учун home@med-tourism.uz манзилига ариза юборишингизни сўраймиз. Маълумот учун телефон: +99897-735-85-82.

