Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт туризми ассоциацияси, Сизни ва Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотнинг етакчи мутахассисларини
Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт туризми ассоциацияси, Сизни ва Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотнинг етакчи мутахассисларини “Йилнинг энг муваффақиятли мутахассиси-2026” танловида иштирок этишга таклиф этади. “Йилнинг энг муваффақиятли мутахассиси” – бу анъанага айланган ҳар йиллик республика танлови бўлиб, 2026 йилда ўз касбий фаолиятида энг катта ютуқларга эришган соғлиқни сақлаш ходимларини, ёш мутахассисларни ҳам аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган. Танлов натижалари жорий йилнинг 5 ноябрь куни “Тиббиёт ходимлари куни”га бағишланган тантанали кечада эълон қилинади. Ғолибларга махсус сертификат ва эсдалик совғалари топширилади.
Сиздан “Тиббиёт ходимлари куни” байрамида танловда иштирок этиш учун паспорт, диплом, сертификат ва объективка маълумотларини ҳамда Instagram тармоғидаги профилингиз ҳаволасини, шахсий расмларингизни +99897-735-85-82 телеграм рақамига юборишингизни сўрайди.

