Давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва ходимлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт туризми ассоциацияси, Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳри Тиббиёт ва даволаш-соғломлаштириш туризми ассоциацияси билан ҳамкорликда Санкт-Петербург шаҳридаги етакчи клиникаларнинг базаларида барча йўналишлар бўйича тиббиёт ҳамшираларини (шу жумладан, олий маълумотли тиббиёт хамшираларини) ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этмоқда. Ушбу курсларга тиббиёт ҳамшираларини (шу жумладан, олий маълумотли тиббиёт хамшираларини) таклиф этамиз. Курсларда иштирок этувчилар ўзларини қизиқтирган йўналишларини ва қулай ўқиш муддатларини танлашлари мумкин бўлади. Ўқув курслар муддати – бир ҳафта. Курсни тамомлаганларга ҳалқаро даражадаги сертификат берилади.
Курсларда иштирок этувчилар Санкт-Петербург шаҳар марказидаги 4 юлдузли меҳмонхонада яшаш ва овқат билан таъминланади. Ўқиш давомида Санкт-Петербург шаҳарнинг диққатга сазовор тарихий жойлари бўйлаб экскурсия дастурлари ташкил этилади.

Курсларда иштирок этишни ҳоҳлаганлар объективка маълумотлари, қизил паспорт нусхалари ва мутахассислик диплом ҳамда сертификатларини ушбу рақамга телеграм орқали юборишини сўраймиз. +998977358582

