Шу йил 8 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон — АҚШ халқаро соғлиқни сақлаш форуми ўтказилади
Шу йил 8 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон — АҚШ халқаро соғлиқни сақлаш форуми ўтказилади. Унда тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича Қўшма Штатлар стандартлари асосида илғор ёндашув ва тажрибаларни мамлакатимиз тиббиётига татбиқ этиш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.